[
ОКОЗ:
1.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон
қарорини
бажариш юзасидан, шунингдек давлат тиббиёт ташкилотларига ва аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда «O‘zmedeksport» республика ташқи иқтисодий давлат корхонасига (кейинги ўринларда «O‘zmedeksport» РТИДК деб аталади) марказлаштирилган тадбирлар учун харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига, унинг устав фондига улуш тарзида 3 млрд сўм маблағ ажратсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ўн беш кун мобайнида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгиланадиган шартларда, транш тарзида очиладиган 300,0 млрд сўм миқдорида, фоизсиз бюджет ссудаси берсин;
2017 йил охиригача — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «O‘zmedeksport» РТИДК билан тузиладиган контрактлар бўйича олдиндан юз фоиз тўлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
2018 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлари сметаларининг алоҳида сатрида уларни сотиб олиш учун зарур бўлган бюджет маблағларини назарда тутсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига марказлаштирилган тартибда «O‘zmedimpeks» ДУК билан тузиладиган шартномаларга асосан истисно тариқасида олдиндан юз фоиз тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 353-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/353/1208-сон)
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидлари ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси айланма маблағларини тўлдиришга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган 308,6 млрд сўм миқдоридаги бюджет ссудасини тўлашдан тушган маблағлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш учун қўшимча бюджет маблағларининг манбаи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ажратилган ссуданинг 2017 йил октябрь-ноябрь ойларида қайтарилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан:
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш бўйича — ушбу мақсадлар учун харажатлар сметаларининг алоҳида сатрида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
ижтимоий дорихоналар учун етказиб беришлар бўйича — «O‘zmedimpeks» ДУК томонидан ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларини сотишдан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 353-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/353/1208-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, «O‘zmedimpeks» ДУК томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш улгуржи сотиш учун — сотиб олиш қийматининг 15 фоизи миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун — улгуржи нархнинг 20 фоизи миқдорида чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 353-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/353/1208-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 сентябрь,
717-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 999-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/353/1208-сон)